Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига ошмоқда

    2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 963 262 кишини ташкил этди. 

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълум қилди.

    Таъкидланишича, республикамизнинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 фоизга ошган.

    Мамлакатимиз аҳолиси 2024 йил бошидан буён 163,5 минг кишига кўпайган.

    Ўзбекистон аҳолиси 2024 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 54,5 минг кишига ошган.

    2024 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates