Ўзбекистонда сўнгги ўн йил ичида болалар никоҳи сезиларли камайган — Болалар Омбудсмани

    Маълумотларга кўра, Евросиёда болалар никоҳининг энг паст кўрсаткичи Ўзбекистонда бўлса (3,4), энг юқори кўрсатгич Грузия ва Қирғизистонда.

    Болалар Омбудсманининг хабар беришича, “Equality Now” халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти томонидан олиб борилган тадқиқотда Евросиёнинг 7 та давлати: Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондаги болалар никоҳи, эрта никоҳ ва мажбурий никоҳ муаммоси ҳар томонлама таҳлил қилинган. У инсон ҳуқуқларининг бузилишига қарши курашиш учун асосий сабаблар, оқибатлар, ҳуқуқий ва сиёсий асослар ва эҳтимолий аралашув стратегияларини ўрганади.

    Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб, эркаклар ва аёллар учун ягона никоҳ ёши 18 ёш этиб белгиланган.

    Умумий ҳолатни таққослаш учун таъкидлаш жоизки, 2018 йилда Республика бўйлаб 5123 та эрта никоҳ ҳолати қайд этилган бўлса, 2023 йилга келиб, эрта никоҳлар сони фақат 42 танигина ташкил этган.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates