Ўзбекистонда эркаклар 58 ёшда ҳам пенсияга чиқишлари мумкин

    Ижтимоий ҳаёт 2 апрел 2021 8601

    Ушбу саволга Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси жавоб берди.

    Унга кўра, амалдаги пенсия қонунчилигига асосан ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига: эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда; аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

    Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга:

    эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;

    аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates