баннер
29 мар 2025
22:27

    Ўзбекистонда июль ойидан янги тадбиркорлар учун “Биринчи имконият“ тамойили жорий қилинади

    Ушбу тамойили доирасида айрим соҳалардаги маъмурий ҳуқуқбузарликни илк бор содир этган кичик тадбиркорлик субъектлари маъмурий жавобгарликдан озод этилади.

    Президентнинг тегишли Фармонига кўра, 2025 йил 1 июлдан 2028 йил 1 январга қадар кичик ва ўрта бизнес субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга мораторий эълон қилинади.

    Шунингдек шу санадан бошлаб тадбиркорлик субъектларига янги тартибга солиш воситаларини белгилашни ёки амалдагиларини кучайтиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан “ягона санадан янги қоидалар” тамойили қўлланади ва ушбу нормаларнинг кучга кириш санаси 1 январь ёки 1 июль этиб белгиланади.

    2028 йил 1 январга қадар “Биринчи имконият” тамойили жорий этилади ва унинг доирасида биринчи фаолият йили давомида савдо ва тадбиркорлик соҳаларига оид маъмурий ҳуқуқбузарликни илк бор содир этган кичик тадбиркорлик субъектлари маъмурий жавобгарликдан озод этилади.

    2025 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб берувчи кичик ва ўрта бизнес субъектларининг фаолиятини ихтиёрий равишда тугатишда солиқ текшируви ўтказилмайди:

    • охирги уч йилда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади 10 миллиард сўмдан ошмаган;
    • бюджет ва кредиторлар олдида қарздорлиги мавжуд бўлмаган ҳамда мунтазам равишда солиқ ҳисоботларини тақдим этаётган;
    • “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст даражада таснифланган.

    Шунингдек, стартап лойиҳаларни молиявий ресурслар билан таъминлаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган тижорат банклари ҳамда венчур жамғармалар билан биргаликда 2026 йил 1 апрелга қадар хориждан 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни жалб қилиши белгиланган.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech