Ўзбекистонда жарима миқдори ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган миқдордан юқори бўлмаслиги тасдиқланмоқда

    Мамлакатимизда 19 июн 2023 1640

    Бугун, 19 июнь куни Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.

    Унда Сенат аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари доимий комиссиялари раислари, қўмита ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзолари, мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Мажлисда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлис кун тартибига киритилиши режалаштирилган бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.

    Дастлаб “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида«ги қонун кўриб чиқилди.

    Таъкидланганидек, бугунги кунга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва улар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш қонун билан эмас, балки Адлия вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланган низом асосида тартибга солинган.

    Бу эса, етарли самара бермаётгани билан бирга қонунчилик ҳужжатларида коррупциявий бўшлиқларга замин яратмоқда.

    Мазкур Қонун юқорида қайд этилган муаммоларни бартараф этиш билан бирга ушбу соҳани тартибга солувчи ягона қонун сифатида ишлаб чиқилган.

    Шунингдек, коррупцияга қарши экспертизани ўтказиш нафақат адлия органлари, балки Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш зиммасига юклатилган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳам ўтказилиши назарда тутилмоқда.

    Бундан ташқари, ваколатли органларнинг ушбу соҳадаги асосий фаолият йўналишлари ҳамда коррупцияга қарши экспертиза ўтказиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар доираси аниқ белгиланмоқда.

    Қонун билан белгиланаётган аҳамиятли қоидаларидан бири бу қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишда жамоатчилик иштирокининг мустаҳкамланаётганидир.

    Сенаторларнинг фикрича, ушбу Қонун мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек, амалдаги ҳамда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифати ошишига хизмат қилади.

    Шунингдек, мажлисда “Ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида«ги Қонун ҳам муҳокама қилинди.

    Қонунни қабул қилиш учун қатор омиллар юзага келган. Жумладан, амалда ундирилиши лозим бўлган қарздорлик 100 минг сўм бўлсаю, ушбу жарима миқдори ўз вақтида тўланмаса, Мажбурий ижро бюроси томонидан ушбу суммага нисбатан бир неча марта юқори жарима белгиланиши мумкин. Бу ҳол табиийки, фуқароларнинг тўлов қобилиятига салбий таъсир кўрсатиб, уларнинг норозилигини келтириб чиқаради.

    Шу билан бирга, белгиланган жарималарни ўз вақтида тўламаганлик учун бугунги кунда барча ижрочиларга маъмурий жаримага тортиш ваколати мавжуд. Бу ҳолатлар ҳам турли суиистеъмолчилик ва аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда.

    Ушбу Қонун билан МЖтКнинг 1981-моддасига жариманинг миқдори ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан юқори бўлиши мумкин эмаслиги ҳақида норма киритилмоқда.

    Энг асосийси, МЖтКнинг тегишли моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо қўллашга ваколатли бўлган шахслар доираси қисқартирилиб, Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочилари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ҳақли эканлиги тўғрисидаги ўзгартириш киритилмоқда.

    Сенаторлар томонидан қайд этилишича, мазкур Қонун мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш билан бирга жарималарни тўлашда уларга енгилликлар берилишига хизмат қилади.

    Муҳокамалар натижасида кун тартибига киритилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилиниб, масъул ташкилот ва идораларга тегишли вазифа ва тавсиялар берилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates