Мамлакатимизда шу йилнинг январь–сентябрь ойларида 217 771 та енгил ҳамда 2 936 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилди, деб ёзади Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабарида.
Шундан 59 252 таси “Cobalt”, 52 689 таси “NexiaT-250”, 39 960 таси “Lacetti-Gentra”, 39 631 таси “Damas”, 19 980 таси “Spark”, 6 259 таси “Labo” автомобилларидир.
Юртимизда жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида хориж давлатларига 108,2 миллион долларлик автомобиль экспорт қилинган бўлса, 349,3 миллион долларлик енгил автомобиллар импорти амалга оширилди.
Шунингдек, мазкур давр мобайнида мамлакатимизда 174,5 минг дона автомобиль двигателлари ишлаб чиқарилиб, 565,3 миллион долларлик автомобиль эҳтиёт қисмлари импорт қилинди.