Мамлакат бўйлаб ўртача кўрсаткич 10,1 фоизни ташкил қилаётган бир пайтда, айрим ҳудудлар таҳликали юқори рақамлар намойиш этмоқда.
Фарғона водийси энг мураккаб вазиятда турибди (19,8%), боз устига, айрим шаҳарларда кўрсаткич сезиларли даражада юқори: Қўқон (23,2%), Марғилон (24,8%), Фарғона (20,1%).
Наманган вилояти янада хавотирли манзарага эга – 31,9%, Наманган шаҳрида – 35,3%. Бу мазкур ҳудудларда назорат ва ҳуқуқ қўлланилиши борасида жиддий муаммолар борлигини кўрсатади.
Бунинг акси ўлароқ, Навоий вилояти (6,8-7,5%), Бухоро вилояти (6,9%) ва Навоий шаҳри (5,3%) каби ҳудудлар нисбатан паст ноқонуний айланма даражасини кўрсатади.
Тошкент (9,4%) ҳам ўртача республика кўрсаткичидан пастда, лекин вилоят ичида анча тафовут кузатилади: Чирчиқ (2,2%), Бекобод (9,8%), Ангрен (9,7%). Жиззах вилояти (8,9%) ва Андижон вилояти (9,6%) ўртача кўрсаткичга яқин жойлашган.
2024 йил 11 ойи давомида тахминий буджет йўқотишлари 457,3 млрд сўмни ташкил қилади. Бу ноқонуний тамаки бозори келтираётган иқтисодий зиённинг кенг кўламига далолат қилади.