Россиянинг Ульяновск вилоятида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консулхонаси
Қайд этилишича, ҳолат 17 декабрь эрталаб соат 05:10 атрофида Ульяновск вилоятидан ўтадиган Саранск — Сурское — Ульяновск йўналишида содир бўлган.
"Минг афсуски, мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 5 нафар Ўзбекистон фуқаролари (А.А. 1977 й.т., Ж.И., 1988 й.т., К.С., 1975 й.т., К.А., 2004 й.т. ва Б.О., 1977 й.т.) ҳалок бўлган.
Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олиниб, ваколатли органлар билан мувофиқлаштириш ишлари олиб борилиб, ҳалок бўлганларни жасадларни Ватанга қайтариш ишларини амалга ошириш чоралари кўрилмокда", — дейилади хабарда.