Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Паркентдаги “Lion Park”да шер қафасдан парк ҳовлисига чиқиб кетиб, қоровулга ташланган ва етказилган тан жароҳатлари сабабли қоровул воқеа жойида вафот этган» мавзусидаги хабар юзасидан маълумот берилди.
Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, бугун, 17 декабрь куни Паркент туманида жойлашган «Lion Park» хусусий ҳайвонот боғида бир қафасда сақланаётган 3 та шер ҳайвони қафасдан ҳайвонот боғи ҳовлисига чиқиб кетган.
Воқеа вақтида маскан иш фаолиятида бўлмаган ва ёпиқ бўлган. Ҳовлига чиқиб кетган шерлар шу ерда қоровул бўлиб ишловчи, 1980 й.т. фуқаро (Ф.И.)га ташланиб унга жароҳат етказган. Афсуски, 44 ёшли фуқаро олган тан жароҳати натижасида вафот этган.
Кўрилган чоралар натижасида шерлар махсус қафасга қайтарилган. Атрофдаги бошқа шахсларга зарар етмаган. Ҳозирда маҳаллий аҳоли учун хавф-хатар ёқ.
Ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.