Ўзбекистонда олтин захираси 48,74 млрд долларни ташкил қилди

    Молия 8 август 2025 1879

    Ўзбекистонда 2025 йил июль ойи якунига кўра олтин-валюта захира миқдори эълон қилинди.

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумот берди.

    Қайд этилишича, олтин-валюта захиралари миқдори 2025 йил июль ойи якунига кўра, 48,74 млрд долларни ташкил этган. Бу ўтган ойга нисбатан 0,4 фоизга кўп бўлиб, 193,7 миллион доллар.

    Йил бошидан буён мамлакатнинг олтин-валюта захиралари 7,56 миллиард долларга (18,4 фоизга) ўсди.

    Маълумот учун, июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди. 2025 йил июнь ойида дунё марказий банклари жами 22 тонна олтин сотиб олган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates