Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.
Бир грамм олтин таннархи 1 млн 109 минг сўмга етди ёки ўтган жумага нисбатан 21,5 фоизга қимматлади. Беш граммлик учун 5 млн 545 минг сўмдан таклиф қилинмоқда.
Регулятор томонидан олтин қуймалари бўйича тақдим қилинган маълумотга кўра:
- 5 грамм ўлчовли олтин қуйма нархи 5 млн 545 минг сўм;
- 10 грамм олтин қуйма нархи 11 млн 090 минг сом;
- 20 грамм олтин қуйма нархи 22 млн 180 минг сўм;
- 50 грамм олтин қуйма нархи 55 млн 449 минг сўмни ташкил қилади.
Сентябрь ойининг бошидан буён маҳаллий бозорда қимматбаҳо металнинг чакана нархи тўртинчи марта ўзининг максимал қийматини янгилади. Тўққиз ойдан камроқ вақт ичида у 30,8 фоизга ўсди.
Олтиннинг глобал нархи айни пайтда троя унцияси учун 2630 АҚШ долларига яқинлашди.