2022 йил януни бўйича энг кўп олтин-валюта захираларига эга мамлакатлар номи маълум қилинди

    Хитой кетма-кет 17 марта олтин-валюта захиралари бўйича жаҳон етакчиси мавқеини сақлаб қолди, Россия эса тўртинчи ўринни эгаллади.

    Декабрь ойи охирида Хитойнинг захиралари 3,31 триллион долларни ташкил қилди. Рейтингнинг иккинчи поғонасини Япония (1,27 триллион доллар), учинчи поғонани Швейцария (924 миллиард доллар) эгаллади.

    Ўтган йил бошида бешинчи ўринни эгаллаган Россия ёзда ўз ўрнини тиклаб олди ва йилни 582 миллиард доллар захира билан тўртинчи ўринда якунлади. Ҳиндистон 563 миллиард доллар активлари билан бешинчи ўринни эгаллади.

    Саудия Арабистони 460 миллиард доллар билан олтинчи, Гонконг 424 миллиард доллар билан еттинчи, Жанубий Корея 424 миллиард доллар билан саккизинчи, Бразилия 325 миллиард доллар билан тўққизинчи ва Германия 295 миллиард доллар билан ўнинчи ўринни банд этди, дейилади mir24.tv сайтида.