Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи ошгани маълум қилинди

    Статистика агентлиги хабарига кўра, 2024 йил январь–июль ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 5 миллион 92 минг сўмга етган.

    Бу ҳақда статистика агентлиги хабар берди.

    Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврида 4 миллион 337 минг сўм бўлган. Агентликнинг хабарига кўра, ярим йил мобайнида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида (8,4 миллион сўм), Навоий (6,6 миллион сўм), Тошкент (4,9 миллион сўм), Андижон (4,4 миллион сўм) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (4,2 миллион сўм) кузатилди.

    Ўтган олти ой давомида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳрида (20,2 фоиз), Самарқанд (18,2 фоиз), Андижон (17,6 фоиз), Фарғона (16,8 фоиз) ҳамда Навоий (16,2 фоиз) вилоятларида кузатилган.

    Ўртача ойлик иш ҳақлари иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:

    — банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти — 14,4 миллион сўм;

    — ахборот ва алоқа — 12,4 миллион сўм;

    — ташиш ва сақлаш — 7,7 миллион сўм;

    — саноат — 6,2 миллион сўм;

    — савдо — 5,9 миллион сўм;

    — қурилиш — 5,4 миллион сўм;

    — яшаш ва овқатланиш хизматлари — 4,6 миллион сўм;

    — таълим — 3,5 миллион сўм;

    — соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 3,3 миллион сўм.

    Шуни алоҳида айтиб ўтиш керакки, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида ўртача ойлик маош ҳамон энг пастлигича қолмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates