баннер
23 апр 2025
04:34

    Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми 136 трлн сўмни ташкил этган

    Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-февраль ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 136 трлн сўмга етган.

    Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 26,5 трлн сўмга ёки 12,2 % га ошган.

    Маълумот учун: 2024 йил январь-февраль ойларида хизматлар ҳажми 109,6 трлн сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 116,7 % ни ташкил этган.

    2025 йилнинг январь-февраль ойларида аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 3,7 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10 % га ошган.

    2025 йилнинг таҳлил қилинаётган даврида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 74,8 трлн сўмни ёки бозор хизматлари умумий ҳажмининг 55 % ини ташкил этди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech