Ўзбекистонда ўртача ойлик маош салкам 6 млн сўмга яқинлашди

    2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 5 982,3 минг сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 17,2 фоизга ўсди.

    Бу ҳақда Миллий Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

    Қайд этилишича, энг юқори иш ҳақи Тошкент шаҳрида қайд этилди — бу ерда ўртача иш ҳақи 10 138,4 минг сўмни ташкил қилиб, 18,8 фоизга ошган.

    Шунингдек:

    • Сирдарё вилоятида ўртача иш ҳақи 4 789,8 минг сўм (ўсиш — 18,0%),
    • Жиззах вилоятида — 4 476,8 минг сўм (17,0%),
    • Фарғона вилоятида — 4 443,8 минг сўм (16,9%),
    • Наманган вилоятида — 4 350,1 минг сўм (16,6%)
    • Сурхондарё вилоятида — 4 256,5 минг сўм (16,1%)ни ташкил қилди.

    Бошқа ҳудудларда ҳам маълум ўсиш кузатилган бўлса-да, ўсиш суръати юқоридаги вилоятларга нисбатан пастроқ бўлди:

    • Андижон вилояти — 4 935,3 минг сўм (11,0%)
    • Навоий вилояти — 7 486,4 минг сўм (13,4%)
    • Қорақалпоғистон Республикаси — 4 757,2 минг сўм (14,2%)
    • Қашқадарё вилояти — 4 148,3 минг сўм (14,3%)
    • Бухоро вилояти — 4 787,3 минг сўм (14,8%)
    • Тошкент вилояти — 5 674,4 минг сўм (15,3%)
    • Хоразм вилояти — 4 720,1 минг сўм (15,6%)
    • Самарқанд вилояти — 4 435,4 минг сўм (15,8%)

    Маълумотларга кўра, иш ҳақининг ўсиш суръати ҳар бир ҳудудда турлича бўлиб, иқтисодий фаолият турлари, ишчи кучига бўлган талаб ва минтақавий инфратузилманинг ривожланиш даражаси билан боғлиқ.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates