Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламаси аниқлангани ҳақидаги хабарлар тарқалди ва муҳокамаларга сабаб бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собированинг маълум қилишича, ўтган 2022-йилда чоп этилган 10-синф рус тили дарслигидаги QR-код ҳаволаси шу пайтга қадар тўғри бўлган ва дарс топшириқларига йўналтирилган. Бугунги кунда QR-кодга боғланган сайт бузиб кирилгани мутахассислар томонидан тасдиқланди.
Вазирлик томонидан 10-синф рус тили дарслигидаги машқларни бажариш учун QR-код орқали кирилганда пайдо бўлаётган “онлайн казино” ҳаволасига кириш имкониятини чеклаш бўйича тегишли соҳа ташкилотларига мурожаат қилинди.