баннер
28 фев 2025
07:02

    Сув кодексини тасдиқлаш лойиҳаси Сенатга юборилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисида“ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

    Мажлисда депутатлар кодекс лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасида масъул органларнинг ваколатлари, вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш, сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик механизмларини кенгайтириш, сувдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш шартларини соддалаштириш, сувни истеъмолчилар орасида тақсимлашнинг янги механизмлари жорий этишга алоҳида аҳамият қаратгани қайд этилди.

    Қайд этилганидек, Қонунчилик палатасининг жорий йил 24 январь куни бўлиб ўтган мажлисида кодекс лойиҳадаги айрим нормалар, яъни сув олиш тартибини бузганлик учун жарима санкциялари билан боғлиқ масалалар депутатларнинг эътирозли саволларига сабаб бўлиб, халқ вакиллари томонидан бир қатор таклифлар берилган эди. Ўтган даврда масъул қўмита томонидан ушбу таклифлар чуқур таҳлил қилинди ва улар асосида лойиҳа ҳар томонлама пишиқ-пухта ҳолатга келтирилиб, маромига етказилди.

    Депутатларнинг фикрича, кодекс лойиҳасининг қабул қилиниши сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, технологик модернизация қилишни рағбатлантиришга хизмат қилади.

    Мажлисда кодекс лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди ва Сенатга юборилди.
    No date selected
    феврал, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech