Қонун билан Жиноят-процессуал кодексига ва “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунга Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг жиноят ишлари бўйича терговни юритиш борасидаги ваколатлари аниқлаштирилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Бундан ташқари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Бюджет кодексларига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат молиявий назорати органларининг ваколатлари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Давлат молиявий назорати инспекциясининг зиммасига юклатилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.