Ўзбекистондаги 33 та корхонага ЕИ мамлакатлари бозорига киришда талаб этиладиган «CE» маркировкаси олинди

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов маълум қилди.

    Ўтган давр мобйнида маҳаллий корхоналар томонидан халқаро стандартлар асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда кўмаклашиш мақсадида, амалдаги стандартлаштириш тартиботлари соддалаштирилди. Халқаро талаблар билан уйғунлашган 7 763 та стандарт қабул қилиниб, 7 968 таси қайта кўриб чиқилди, натижада стандарт сони 19 543 тага етказилди.

    E-FOND портали – жорий қилиниб, стандартларни харид қилиш ва актуаллаштириш жараёнлари тўлиқ онлайн шаклда амалга оширишга эришилди ва 24 мингдан ортиқ стандарт жойлаштирилди.

    Республикамиз бўйича тадбиркорлар ва хўжалик юритувчи субъектларга E-FOND орқали 9 мингга яқин стандарт етказиб берилди.

    Маҳаллий корхона ва ташкилот мутахассисларнинг стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология йўналишларида ўқув ихтисослик бўйича 109 та курс ташкил қилиниб, 4774 нафар мутахассисларнинг соҳа бўйича малакалари оширилди.

    Тадбиркорликни ривожлантириш, экспортбоп маҳсулотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналари ва фермер хўжаликларида халқаро стандартларни жорий этиш ҳамда тадбиркорлик субъектларига стандартлаштириш, ертификатлаштириш харажатларини қоплаб бериш механизми йўлга қўйилди. Натижада: Экспортёр ҳамда тадбиркорлик субъектларига кўрсатилган амалий ёрдам натижасида 300 та фермер хўжалигида «Глобал Г.А.П.» ҳамда «Органиc» халқаро стандартлари жорий қилиниб, уларнинг қамрови 12 минг гектарга етказилди.

    Енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи тўқимачилик саноати корхоналарида «ОЭКО-ТEХ» халқаро стандарти жорий қилиниб, уларнинг сони 70 тага етказилди.

    33 та корхонага Европа Иттифоқи мамлакатларининг бозорига киришда талаб этиладиган «CЭ» маркировкаси олиниб, маҳаллий маҳсулотларни Европа Иттифоқи давлатлари бозорларига экспорт қилиш имконияти яратилди. Маҳалла-корхонабай ишлаш тизимида вилоятларнинг барча туманлардаги 3 мингга яқин маҳаллада 4 394 та корхонага амалий ёрдам кўрсатилди.

    Натижада 774 та корхонанинг 95 турдаги 4,2 млн долларлик маҳсулотларини 37 дан ортиқ хорижий давлатларга экспорт қилинишига эришилди. Ҳудудлардаги 908 та йирик экспортчи ва 5 мингдан ортиқ янги ташкил этилаётган корхоналарни стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаларидаги муаммолари ўрганилиб, муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашиш механизми йўлга қўйилди.

    Шунингдек, маҳаллий корхоналарнинг маҳсулотларини Европа Иттифоқи, Евро Осиё Иқтисодий Иттифоқи, Ҳиндистон, Покистон, Миср, Саудия Арабистони, Хитой Халқ Республикаси, Жанубий Корея, АҚШ ҳамда Эрон давлатларига экспорт қилиш талаблари ўрганилиб, ҳудудлардаги корхоналарга етказилди ва ушбу маълумотлар агентликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилди.

    Шунингдек, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар сифатида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган Ўзбекистонда сотиш учун мўлжалланмаган импорт қилинадиган маҳсулотлар, қайта ишлаш мақсадида олиб кириладиган маҳсулотларни сертификатлашнинг мажбурий талаби бекор қилинди.

    Агентлик томонидан 8 838 та тадбиркорлик субъектларида корхонабай ишлаш тизимини йўлга қўйиш, соҳада услубий ва амалий кўмак кўрсатишга қаратилган профилактика ишлари амалга оширилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates