2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 94-бандида ёнилғи қуйиш шохобчаларида реализация қилинган газ ҳажмининг аниқ ҳисобини юритиш учун газ қуйиш ускуналарига махсус дастурлаштирилган маҳсулотни жорий этиш ва уни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотлар базасига интеграция қилиш белгиланган.
Топшириқ ижроси юзасидан махсус ахборот тизими яратилди ҳамда уни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотлар базасига интеграция қилишга қаратилган ишлар амалга оширилди.
Ахборот тизимининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
- АГҚШларга кирим қилинган газ ёқилғиси миқдорини аниқлаш;
- АГҚШларда электрон ҳисобварақ фактуралар ва онлайн НКГларнинг чеклари орқали сотилган газ ёқилғиси миқдорини аниқлаш;
- кирим қилинган ва сотилган газ ёқилғисининг тафовутини аниқлаш орқали АГҚШлар фаолиятини назорат қилиш.
“Киберхавфсизлик маркази” ДУК мутахассислари томонидан “Автомобильларга метан, пропан ва бензин қуйиш шохобчалари фаолиятини назорат қилиш” тизимини ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқ лойиҳаси экспертизадан ўтказилди. Натижаларга кўра, ушбу техник топшириқ лойиҳаси зарур ахборот ва Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги аниқланди.