Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Энг кўп ойлик олувчилар – молия ва суғурта соҳаси ходимлари бўлиб, улар ўртача 13,3 млн сўм ойлик оляпти. Тиббиёт ва таълимдаги ойликлар энг паст даражада қолмоқда( 3 млн сўм).
Ҳудудлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори миқдори Тошкент шаҳри (7 млн 453 минг), Навоий (5 млн 887 минг) ва Тошкент вилоятида (4 млн 526 минг) қайд этилган.
Энг кам маошлар эса Наманган (3 млн 310 минг), Қашқадарё(3 млн 367 минг) ва Сурхондарё (3 млн 379 минг) вилоятларида қайд этилган.