Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2024 йилнинг январь ноябрь ойларида хориждан қиймати 1 184,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 68 684 дона енгил автомобиль (электромобилларни қўшган ҳолда) импорт қилинган.
Ўзбекистон 2024 йилнинг 11 ойида энг кўп енгил автомобиль импорт қилинган давлатлар:
— Хитой – 55 703 дона;
— Корея – 11 266 дона;
— АҚШ – 633 дона;
— Ҳиндистон – 577 дона;
— Япония – 152 дона;
Бошқа давлатлар – 353 дона енгил автомобиль импорт қилган.