Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони очиқланди

    Саломатлик 25 сентябр 2024 459

    Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 34 минг нафарга ёки 83,6 % га ошган.

    Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.

    Статистика агентлиги маълумотларига кўрa, 2024 йилнинг январь-август ойларида жами 74,7 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

    Шу йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

    Тожикистон — 57 380 нафар, Қозоғистон — 8 542 нафар, Қирғиз Республикаси — 6 704 нафар, Россия — 1 299 нафар, Туркманистон — 672 нафар, Туркия — 27 нафар, Афғонистон — 20 нафар ва бошқа давлатлар — 84 нафар чет эл фуқаролари Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган.

    No date selected
    ноябр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates