Ўзбекистонга Италиядан келган туристлар сони маълум бўлди

    Жорий йилги кўрсатгич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 8,5 минг нафарга ёки 77,2 % га ошган.

    Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

    Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь июль ойларида 19,5 минг нафар Италия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга келган.

    Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича:

    — дам олиш – 17 767 нафар;

    — хизмат юзасидан – 866 нафар;

    — қариндошларни йўқлаш – 807 нафар;

    — ўқиш – 68 нафар;

    — тижорат – 9 нафар;

    — даволаниш – 1 нафар.