Тадқиқотларга кўра, 2015–2021 йилларда республиканинг замонавий чакана савдо бозори йилига ўртача 17 фоизга ўсган. Савдо ҳажмининг 58 фоиздан ортиғи чакана озиқ-овқат савдосининг улушига тўғри келган. 2026 йилга бориб, Ўзбекистон бозоридаги замонавий чакана савдонинг улуши деярли икки баробар ошиши мумкин.
2022 йилда цитрус мевалар ва ёнғоқлар импорти ҳажми 2018 йилдагига нисбатан қуйидагича ошган:
- Кешью ёнғоғи - 8,2 баробар;
- Хурмо - 7,6 баробар;
- Мандарин - 6,6 баробар;
- Киви - 4,7 баробар;
- Апелсин - 3,9 баробар.
Гарвард университети Жамоатчилик соғлигини сақлаш мактаби тадқиқотига кўра, цитрус мевалар саломатлик учун кўплаб фойдали хусусиятларга эга. Жумладан, уларнинг таркибида С витамини, шунингдек, юрак - қон-томир тизимига ижобий таъсир кўрсатадиган ва сурункали юрак ва қон-томир касалликларининг ривожланишига тўсқинлик қилувчи флавоноидлар катта миқдорда мавжуд.
- Кешью ёнғоғи мис ва магнийга бой бўлиб, суяк мустаҳкамлигини оширади.
- Хурмо таркибида кўп миқдорда полифеноллар (антиоксидантнинг бир тури) мавжуд бўлиб, улар танани саратоннинг айрим турларидан, шунингдек, диабет ва юрак - қон-томир касалликларидан ҳимоя қилади.