Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, мазкур мусобақада стартга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Клевлеев олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлди.
Каноэчимиз дастлаб "Sea Open" мусобақасида кумуш, сўнгра "Thailand Open" турнирида олтин медаль соҳибига айланди.
Энди ҳамюртларимиз ушбу шаҳарда 12 мартгача ташкил этиладиган U-18 ва U-23 ёш тоифаларидаги қитъа биринчиликларида қатнашади.



