Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари шоҳсупага кўтарила олмади

    Спорт 26 август 2024 605

    Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

    Афсуски, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари шоҳсупага кўтарила олишмади. Бироқ ҳамюртларимиз ўзлари учун улкан тажриба орттиришди.

    Дунё биринчилиги 5000 метр масофадаги 4 та дастур билан ниҳоясига етди. Унда каноэчимиз Нурислом Тўхтасин ўғли шоҳсупага кўтарилишга жуда яқин келди. Бироқ у якунда марра чизиғини тўртинчи бўлиб кесиб ўтди.

    Аёллар ўртасидаги пойгада Дилноза Раҳматова ўнинчи натижани қайд этди. Худди шу масофада байдаркачилар ўртасидаги беллашувда Ярослав Славгородский ўн учинчи кўрсаткичга эга бўлди. Аёллар баҳсида Шаҳризода Мавлонова финишга етиб кела олмади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates