Шоҳмурод Ҳолмуродов 3 йил муддатга дисквалификация қилинди

    Спорт 18 октябр 2024 147

    Ўзбекистон «Rowing&canoe» федерацияси спортчиси Шоҳмурод Ҳолмуродовдан мусобақа даврида олинган допинг синамасида спортда тақиқланган «Кломифен» моддаси борлиги аниқланди.

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги маълум қилди.

    Таъкидланишича, спортчи Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.1 қоидаси (Тақиқланган модда ёки унинг метаболитлари ва маркерлари спотрчи анализида мавжудлиги)ни бузгани учун Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 10.2.1 бандига асосан 3 йил муддатга дисквалификация қилинди.

    "Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз, дисквалификация жазо муддатини ўтаётган шахс (спортчи, мураббий в.х.к) дисквалификация муддати тугаганга қадар халқаро ва миллий тоифадаги мусобақалар ва ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиши тақиқланади. Агар юқоридаги талаблар бажарилмаган тақдирда ушбу шахсга умрбод дисквалификация муддати қўлланилиши мумкин. Шунингдек, кодексда спорт федерацияси ёки ассоциациясига нисбатан ҳам жазо чораси қўллаш мумкинлиги белгиланган", дейилади хабарда.
    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates