Ўзбекистонлик педагоглар таълимдаги рақамли технологияни муҳокама этдилар

    Рақамлаштириш 20 октябр 2020 801

    Бутун дунёдан ўн мингдан зиёд педагоглар тўққизта мамлакатда юзма-юз ва сиртдан туриб «Рақамли технологиялар учун кадрлар тайёрлаш» Халқаро педагогик конференциясида иштирок этдилар, деб хабар беради ташкилотчилар.

    Конференция Россияда юзма-юз шаклда, Исроилда, Испанияда, Сербияда, Қозоғистонда, Арманистонда, Ўзбекистонда, Озарбайжонда ва Белорусда сиртдан туриб ўтказилди. Дастур доирасида иштирокчилар масофадан туриб ўқитишда таълим имкониятларидаги тенгликлар, рақамли таълимнинг муваффақиятли ва муваффақиятсиз амалиётлари ва воситалари, пандемия шароитида масофали ўқитиш масалаларини муҳокама этдилар.

    Халқаро клуб асосчиси Александр Гизининг сўзларига қараганда, конференцияда стратегик сессия ўтказилган ва унда ҳар хил мамлакатлардан 350дан зиёд ўқитувчилар иштирок этган. Улар гуруҳларга бўлиниб, масофадан ўқитиш шароитида оила ва мактаб ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг самарали усуллари устида биргаликда ишлаган. Сессия натижаси бўйича амалий қарорлар ишлаб чиқилган ва билимнинг умумий базаси яратилган.

    «Рақамли технологиялар учун кадрлар тайёрлаш» иккинчи Халқаро педагогик конференцияси «Россия Федерацияси рақамли иқтисодиёти» миллий дастурининг «Рақамли иқтисод учун кадрлар» федерал лойиҳаси доирасида «Международный образователный клуб» МЧЖ томонидан Россутринчество кўмагида амалга оширилди, деб хабар беради РИА Новости.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates