Ўзбекистонлик спортчилар II МДҲ ўйинларида иштирок этади

    Спорт 5 январ 2023 1768

    МДҲга аъзо давлатлар вакиллари Янги йил арафасида Ҳамдўстлик мамлакатлари II ўйинларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи йиғилишида Мусобақа низомини тасдиқлади.

    II МДҲ ўйинлари жорий йил 4-14 август кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мусобақа дастуридан кўплаб спорт турлари ўрин олган. Ўйинлар концепцияси Беларуснинг 11 шаҳрида спортнинг 21 тури бўйича мусобақалар ўтказилишини назарда тутади. Хусусан, турнир баҳслари Минск, Борисов, Брест, Витебск, Гомель, Гродно, Жлобин, Могилёв, Молодечно, Орша ва Солигорск шаҳарларида ўтказилади.

    МДҲ ўйинларда 3 мингга яқин спортчи, мураббийлар, ҳакамлар, тиббиёт ходимлари ва бошқалар иштирок этиши кутиляпти. Ўйинларда Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон спорт делегациялари иштирок этади. Мўғулистон, Хитой, Куба, Эрон, Ўмон, Саудия Арабистони делегацияларининг айрим спорт турларида иштирок этиш масалалари кўриб чиқиляпти.

    I МДҲ ўйинлари 2021 йил 4 - 11 сентябрь кунлари Қозон шаҳрида бўлиб ўтган эди. Мусобақада МДҲнинг 9 давлати – Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоаларидан 1 000 нафардан ортиқ спортчи иштирок этган. Иштирокчилар спортнинг 16 тури бўйича 181 та медаллар жамланмаси учун ўзаро мусобақалашган эди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates