Ўзбекистонлик талабалар Буюк Британияда аграр соҳа бўйича стажировкалар ўташи мумкин

    Таълим 8 феврал 2024 712

    Ўзбекистон элчихонаси томонидан Британиянинг “Aston Fruit Farm” фермаси раҳбари Чарльз Льютон ва “Hops Labour Solutions” меҳнат ташкилоти ижрочи директори Джимми Дэвис билан музокаралар ўтказилди.

    Мулоқот чоғида Британия томонга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг профессор-ўқитувчиларини хорижий давлатларга стажировка ўташ ҳамда малака ошириш учун юбориш бўйича пировард мақсадлар ва кутилаётган натижалар ҳақида ахборот берилди.

    Чарлз Лютон томонидан Ўзбекистонда инсон ресурсларини ривожлантириш ва унинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар юқори баҳоланди.

    Британия томони “Aston Fruit Farm” фермасида ўзбекистонлик талабалар учун стажировка ўташга шароит борлигини ҳамда Тошкент давлат аграр университети ва Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти вакиллари учун стажировкаларни ташкил этишга тайёр эканлигини билдирди, деб хабар беради “Дунё” АА.

    Мазкур ўқув курслари натижасида ўзбекистонлик талабалар аграр соҳада ўзларининг билим ва кўникмаларини ошириш ва келгусида амалиётга татбиқ этиш имкониятига эга бўладилар.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates