Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқиши маълум қилинди

    Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида қарийб 1,3 млн нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.

    Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 365,6 минг нафарга ёки 40,7 % га ошган.

    Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп сафар қилган давлатлар:

    Қирғиз Респ. — 559,1 минг нафар;

    Тожикистон — 260,8 минг нафар;

    Қозоғистон — 184,1 минг нафар;

    Саудия Арабистони — 70,6 минг нафар;

    Россия — 50,3 минг нафар;

    БАА — 38,5 минг нафар;

    Туркия — 34,4 минг нафар;

    Қувайт — 13,8 минг нафар;

    Миср — 8,2 минг нафар;

    Таиланд — 6,2 минг нафар;

    Бошқалар — 37,1 минг нафар.