баннер
25 апр 2025
17:39

    Ўзбекистонликлар Туркиядаги ёлғон иш таклифларидан огоҳлантирилди

    Сўнгги пайтларда айрим фирибгар шахслар Ўзбекистон фуқароларига Туркияда юқори маошли иш таклиф қилиб (асосан фуқароларнинг таниш-билишлари орқали), уларни алдаш ҳолатлари кўпаймоқда.

    Бош консулхонанинг маълум қилишича, ушбу шахслар ишга жойлашиш, уй-жой ва қонуний ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ёлғон ваъдалар бериб, ватандошларимизни оғир аҳволга солмоқда.

    Агар сиз ноқонуний меҳнат фаолиятини бошласангиз ёки фирибгарлар томонидан алдансангиз, қуйидаги муаммоларга дуч келишингиз мумкин:

    — Иш ҳақи ваъда қилинганидан анча кам тўланиши ёки умуман берилмаслиги
    — Иш шароитлари оғир ёки ёмон бўлиши
    — Иш берувчи томонидан ноқонуний эксплуатация ва ҳақорат
    — Туркияда ноқонуний меҳнат қилиш оқибатида депортация ва жарималар
    — Туркияга келганингиздан сўнг, аэропортда кутиб олиш ваъда қилиниб, пулингиз ўзлаштирилгандан кейин воситачининг ғойиб бўлиши

    Юқоридаги ҳолатларда ватандошларимиз ва иш таклиф қилган шахслар ўртасида ҳеч қандай расмий ҳужжат мавжуд бўлмаганлиги сабабли, фирибгарларни жавобгарликка тортиш жуда қийин бўлади.

    Туркияда ишлаш учун чет эллик фуқаролар махсус рухсатнома – иш рухсатномасига (Çалışма İзни) эга бўлишлари шарт.

    Иш излаш учун фақатгина Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги (www.migration.uz) ёки лицензияга эга расмий агентликларга мурожаат қилинг.

    — Туркияга ноқонуний йўллар билан келманг ва ишончсиз шахсларга пул берманг.
    — Иш шароитлари, рухсатномалар ва маош бўйича расмий ҳужжат талаб қилинг.

    Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлардан эҳтиёт қилинг. Ишга фақат расмий йўллар билан жойлашинг, — дейилади хабарда.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech