баннер
23 апр 2025
02:11

    Тошкентдаги яна бир кўчанинг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади

    Бунга Тошкентнинг Туркқўрғон кўчасидаги 35 кВ ли юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши сабаб бўлган.

    Пойтахт ҳокимлигининг маълум қилишича, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида Шайхонтоҳур тумани Кичик ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб Туркқўрғон кўчаси кесишмасидан Хуршида кўчаси кесишмасигача бўлган қисмида 35 кВ ли юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

    Шу сабабли, жорий йилнинг 13 апрель кунидан 25 апрель кунига қадар Туркқўрғон кўчасининг ушбу қисмида автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади ҳаракат ҳар икки йўналишда йўлнинг битта томони орқали амалга оширилади.

    Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этилади.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech