Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси тайинланди

    Ойбек Усмонов Ўзбекистоннинг Афғонистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди.

    Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.

    У Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг филология ва шарқшунослик факультетини тамомлаган, 2020-2024 йилларда Покистондаги элчи лавозимида ишлаган.


    Ойбек Усмонов 1998 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб, марказий аппаратда ва мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда ишлаб келмоқда.


    Кобулга тайинланишидан олдин у Миср ва Покистондаги элчи, 2011-2012 йилларда эса Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

    Пашту-дари ва инглиз тилларини мукаммал билади.


    Ойбек Усмонов 2012-2024 йилларда Кобулда элчи бўлиб ишлаган Ёдгорхўжа Шодманов ўрнига тайинланди.


    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates