Ўзбекистоннинг БМТ«Электрон ҳукумат» рейтингидаги ўрни сезиларли даражада кўтарилди

    Рақамлаштириш 29 сентябр 2022 1736

    Ҳар 2 йилда бир марта БМТ Иқтисодий ва ижтимоий ишлар департаменти (UN DESA) томонидан олиб бориладиган Электрон ҳукумат сўровномаси (E-government Survey)нинг навбатдаги натижаси эълон қилинди.

    Бунда 2020 йил 87-ўринда бўлган Ўзбекистон, 2022 йилда БМТга аъзо 193 та давлат орасида 69-ўринни эгаллаб, 2020 йилга нисбатан 18 поғонага кўтарилди.

    EGDI – электрон ҳукумат ривожланишини баҳолаш учта йўналиш бўйича амалга оширилади:

    1. Онлайн хизматларни тақдим этиш (online service index – OSI);
    2. Телекоммуникация инфратузилмаси (telecommunication infrastructure index – TII);
    3. Инсон капитали (human capital index – HCI).

    Амалга оширилган ишлар натижаси ўрганилганда 2022 йил Ўзбекистоннинг EGDI кўрсаткичи 0,72 /69 ўринни (2020 йилда — 0,66 / 87-ўрин) ташкил этиб, дунё бўйича ўртача 0,60 дан юқорилади.

    Сезиларли ўзгариш телекоммуникация инфратузилмаси субиндексида кузатилди. Бунда телекоммуникация субиндекси 0.47 дан 0.65 га кўтарилди. Шунингдек, инсон капитали индексида ҳам 0,77 га ўсиш кузатилди (2020 йилда - 0,74).

    Мазкур рейтингда Дания энг юқори натижа билан биринчи бўлди. Осиё мамлакатлари орасидаги пешқадам Жанубий Корея умумий рейтингда учинчи ўринни эгаллади.

    Ўзбекистоннинг электрон ҳукумат рейтингида ижобий натижаларга эришиши мамлакатимизда «Рақамли Ўзбекистон – 2030» давлат дастури доирасида кенг қамровли ишлар амалга оширилгани билан чамбарчас боғлиқ.

    Мазкур дастур доирасида асосан аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда инсон қадри тамойилига асосланиш сари катта қадам ташланди. Хусусан, фуқаролар янги хизматлар билан бойиб бораётган my.gov.uz – Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳаётий вазиятларда кўп дуч келинадиган 340 дан зиёд электрон давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар.

    Кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш, аҳолининг электрон ҳукумат ва электрон давлат хизматлари бўйича кўникмасини ошириш мақсадида «Қулай ҳаёт», «Сиз томон йўл олдик» лойиҳалари йўлга қўйилди. Фуқароларнинг айнан электрон давлат хизматлари билан боғлиқ саволларига тезкор ва самарали жавоб бериш учун «1242» қисқа рақамли Колл-марказ ташкил этилди. Шунингдек, жорий йилда халқаро стандартлар асосида электрон ҳукуматнинг пойдевори вазифасини бажарувчи Ягона маълумотлар маркази барпо этилди.

    Олиб борилаётган тизимли чора-тадбирлар натижасида электрон давлат хизматлари фойдаланувчилари сўнгги бир йилда 2 баробарга кўпайиб, қарийб 3 миллион фойдаланувчига етди.

    Белгиланган вазифаларни тизимли равишда амалга ошириш мақсадида Президентимиз томонидан жорий йилнинг август ойида қабул қилинган «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологияларини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор келгуси икки йилда соҳани ривожлантиришдаги асосий мақсад ва вазифаларимизни белгилаб берди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates