Ўзбекистон Электрон ҳукумат рейтингида 6 поғонага юқорилаб, индекснинг жуда баланд (Very High EGDI) гуруҳига қўшилди. Аввалги рейтингда 18 поғона кўтарилганини инобатга олса 2 та рейтингда умумий 24 поғонага кўтарилди.
“Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Электрон ҳукумат тадқиқоти” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев 13 сентябрь куни электрон ҳукуматни ривожлантириш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.
Ўзбекистон Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази директори Азиз Мухитдинов бошчилигидаги делегация Бокудаги Асан хизмати ҳамда DOST марказларига ташриф буюрди.
Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос бошчилигидаги делегация хизмат сафари билан Корея Республикасида бўлиб турибди.
Лойиҳа Урганчда катта қизиқиш билан кутиб олинди.
Ҳар 2 йилда бир марта БМТ Иқтисодий ва ижтимоий ишлар департаменти (UN DESA) томонидан олиб бориладиган Электрон ҳукумат сўровномаси (E-government Survey)нинг навбатдаги натижаси эълон қилинди.
Бугун, 29 августда бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мажлисида «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонун дастлабки тарзда муҳокама этилди.
Электрон ҳукумат марказига Сингапур Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Сингапурда) Зулкифли Баҳарудин ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов бошчилигидаги делегация Қозоғистон Республикасида хизмат сафарида бўлди. Хизмат сафари доирасида АКТ вазирлиги делегацияси ва «Холдинг Зерде» АЖ вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.