Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди

    Ойбек Эшонов Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчиси лавозимига тайинланди.

    Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ойбек Эшонов Индонезия пойтахтига ташриф буюрди.

    Дипломат 57 ёшда. У Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг шарқшунослик факультети, шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳузуридаги Давлат қурилиш академиясини тамомлаган.

    2008 йилдан 2017 йилгача Исроилдаги элчи лавозимида ишлаган. Янги лавозимга тайинланганига қадар ТИВнинг Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

    Форс ва инглиз тилларини мукаммал билади.

    Ойбек Эшонов 2018-2022 йилларда мамлакатимизнинг Жакартадаги элчихонасига раҳбарлик қилган ва "Ўзавтосаноат" АК бошқаруви раиси этиб тасдиқланган Улуғбек Розукулов ўрнига тайинланди.