Ўзбекистоннинг маданий мероси бутун инсониятнинг бойлигидир!

    Термиз шаҳрида «Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни» мавзусида ўтказилаётган халқаро илмий-амалий анжуман иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади.

    «Муҳтарам Президент жаноби олийлари,
    Ўзбекистон заминида таваллуд топиб, ўзининг беназир истеъдоди, билим ва тафаккури, эзгу фазилатлари билан ислом оламида шуҳрат қозонган буюк алломаларнинг бой илмий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш борасидаги фаолиятимизга алоҳида эътибор қаратиб, камтарона меҳнатимизга юксак баҳо берганингиздан ғоят мамнунмиз ва бунинг учун Сизга самимий миннатдорлигимизни изҳор этамиз.
    Ҳеч шубҳасиз, биз – исломшунос, термизийшунос олим ва тадқиқотчилар ҳақидаги илиқ ва ҳаққоний фикрларингиз бизни янада кўпроқ изланиб, янги-янги тадқиқотлар яратишга, ислом динининг Сиз таъкидлаб айтган тинчлик, эзгулик ва инсонпарварлик моҳиятини кенг очиб беришга илҳомлантиради.
    Биз ўтмишда яшаб ўтган буюк мутафаккирларимиз қолдирган буюк ва бебаҳо меросни ўрганиш, асраб-авайлаш ва тарғиб этиш борасидаги шарафли ва масъулиятли ишга ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан мамнунмиз», – дейилади мурожаатда.

    Маълумот учун, халқаро анжуман доирасида тегишли қарор ҳамда Термиз декларацияси қабул қилинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates