Ўзбекистоннинг Швейцариядаги элчиси тайинланди

    Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Швейцариядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди.

    Бу ҳақда “Дунё“ АА хабар берди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 27 октябр куни Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси (қароргоҳи Берлин шаҳрида) Дилшод Ахатов Швейцария Президенти Виола Амҳердга ўзининг ишонч ёрлиқларини топширди.

    Тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган учрашувда Президент Виола Амҳерд сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасида юқори даражадаги икки томонлама алоқалар сезиларли фаоллашганини таъкидлади. У Швейцария ҳукумати Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

    Давлат раҳбари Ўзбекистон ва Швейцария иқтисодиёти ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш учун катта салоҳиятга эга эканини билдирди. Хусусан, фойдали қазилмаларни ўзлаштириш, “яшил“ иқтисодиёт, “яшил“ энергетика, сув ва энергияни тежаш технологияларини жорий қилиш, иқлим ўзгариши ва экология муаммолари оқибатларини бартараф қилиш, касбий таълим тизимида Швейцария дуал таълим моделини жорий қилиш борасида ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилди.

    Президент Виола Амҳерд Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига муваффақият ва фаровонлик тилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates