Ўзбекистоннинг тегишли тузилмалари Бутунхитой аёллар федерацияси билан ҳамкорлик олиб боради

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Нью-Йорк шаҳрида ўтаётган БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг 68-сессияси доирасида Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгашининг Хотин-қизлар ва болалар ишлари бўйича миллий қўмитаси раиси ўринбосари, Хитой Халқ Республикаси Бутунхитой аёллар федерацияси раиси ўринбосари Хуан Сяовей билан учрашув ўтказди.

    Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорлик, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, камбағалликни қисқартириш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

    Президент Шавкат Мирзиёев ва Раис Си Цзиньпин ўртасидаги очиқ ва ишончли муносабатлар кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун мустаҳкам замин яратгани алоҳида таъкидланди.

    Томонлар гендер тенглик соҳасида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар.

    Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар ва оила масалалари қўмитаси, Сенатнинг тегишли қўмитаси ва Бутунхитой аёллар федерацияси ўртасида мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш, жумладан Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаш таклифи илгари сурилди.

    Шунингдек, ижтимоий ҳимоя ва суғурта, аҳолига манзилли ёрдам кўрсатиш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, ушбу йўналишдаги қонунчилик фаолиятини ўрганиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates