Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Иордания ТИВга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди

    Ўзбекистоннинг Иорданияга янги тайинланган элчиси Нодиржон Турғунов 28 май куни ушбу мамлакат Ташқи ишлар ва хориждаги ватандошлар билан ишлаш вазирлиги бош котиби Мажид ал-Қатарнага ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

    “Дунё“ ААнинг хабар беришича, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Иордания муносабатларини жадаллаштириш, шунингдек, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти каби халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

    Икки дўст давлат ўртасида мустаҳкам тарихий ва маданий алоқалар мавжудлиги алоҳида таъкидланди.

    Сиёсий мулоқотни кенгайтириш истиқболлари, жумладан, турли даражадаги ўзаро ташрифларни ташкил этиш ва қўшма тадбирлар, хусусан, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ва ҳукуматлараро комиссия мажлисларини ўтказиш орқали муҳокама қилинди.

    Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш ва қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга оширишдан ўзаро манфаатдорлик билдирдилар. Иқтисодий дипломатияни фаол илгари суриш бўйича аниқ таклифлар кўриб чиқилди. Маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, сайёҳлик алмашинувини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Халқ дипломатиясини мустаҳкамлашнинг муҳим воситаси сифатида Ўзбекистон ва Иордания пойтахтларида Маданият кунларини ўтказиш зарурлиги қайд этилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates