Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди

    Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Абдусаломов Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёлга ишонч ёрлиқларини топширди.

    “Дунё“ АА хабар беришича, расмий маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

    Жанубий Корея Президенти Ўзбекистон элчисига ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидаги масъулиятли фаолиятига муваффақият тилади.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон элчиси Алишер Абдусаломов 29 август куни Корея Республикаси пойтахтига ташриф буюрган эди. У 1995 йилдан 2024 йилгача қисқа танаффус билан Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Виталий Фен ўрнига тайинланган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates