Қайд этилишича, "Белем" саройида бўлиб ўтган расмий маросимдан сўнг кечган мулоқот чоғида Португалия Президенти икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳолати ва истиқболларини юқори баҳолади.
Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Президент Марселу Ребелу де Соуза Нодир Ғаниевни ушбу лавозимга тайинлагани билан табриклаб, унга Португалия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги дипломатик фаолиятида улкан зафарлар тилади.









