«O‘zbektelekom» АК: «Ўзбекистон - 2030» стратегияси доирасида мақсадли чора-тадбирларнинг амалга оширилиши

    «Ўзбекистон – 2030» стратегияси билан бир қатор чора-тадбирлар, жумладан, рақамли технологияни ривожлантириш йўли билан мамлакатни минтақавий «IT-hub»га айлантириш белгиланган.

    Мазкур вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш борасида «O‘zbektelekom» АК томонидан IT соҳани такомиллаштириш ва иқтисоднинг бундай тез ривожланиб бораётган секторига янгилик жорий этиш йўли билан режали ишларни амалга ошириляпти. Хусусан, 2023 йил давомида компания томонидан бутун республика бўйлаб 60 минг километрдан кўпроқ оптик толали алоқа линияси тортилган. Мазкур линиянинг умумий узунлиги 233 минг километрга етказилган. Олиб борилган ишлар натижасида мавжуд ижтимоий соҳа объектлари юқори тезликдаги интернет тармоғи билан 100 фоиз, аҳоли яшайдиган пунктлар эса 93 фоиз қамраб олинган.

    Мазкур йўналишдаги ишлар бу йил ҳам давом эттириляпти. 2024 йил бошидан бугунги кунга қадар аҳолига телекоммуникацион хизмат кўрсатиш мақсадида 21 314 километр оптик толали алоқа линияси тортилган.

    Шунингдек, халқаро пакетли коммуникация марказнинг ўтказувчанлик қобилияти сезиларли даражада оширилган. Ушбу йўналишдаги кўрсаткичлар натижаси сўнги беш или ичида уч баробар ошган.

    «Ўзбекистон – 2030» стратегияси билан белгиланган яна бир вазифа бу Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларини бешинчи авлод алоқа воситаси — 5G технология билан қамраб олиш бўйича тизимли ишлар олиб боришдир. Жумладан, 2023 йилда Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари тўлиқ 5G технология билан қамраб олинди ва юқори тезликдаги LTE тармоқлари билан таъминланди.

    Мазкур йўналишдаги фаолият изчил давом эттириляпти. Масалан, компания ўз мобил тармоғига кенг кўламли ўзгартиришлар киритяпти.

    Ушбу йўналишдаги фаолиятлар ҳам изчил давом эттирилмоқда. Жумладан, Компания ўзининг мобил тармоғига кенг кўламли ўзгаришлар киритмоқда. Ҳозирги вақтда эскирган 2G ва 3G таянч станцияларини илғор 4G ва 5G технологияларига ўтказиш устида фаол ишлар олиб бориляпти. Яъни, 2100 МГтс диапазонидаги 3G частота манбаси LTE (4G)га ўтказиляпти. Шу мақсадда мамлакатимиз бўйлаб LTE стандартига умумий 3000 дан ортиқ майдонлар ўтказилди ва олдинги 3G да ишлаган 4G таянч станцияларининг улуши 50 фоизга ошди.

    Олиб борилган ислоҳотлар, мамлакатимиз аҳолисининг тезкор мобил алоқанинг барча имкониятларидан фойдаланишида қулайликни таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. 4G ва 5G га ўтиш маълумот узатиш тезлигини сезиларли даражада оширади, бу фойдаланувчиларга Интернетга, стриминг хизматларига, онлайн ўйинларга ва бошқа юқори тезликдаги иловаларга тезроқ ва қулайроқ кириш имконини беради.

    «O‘zbektelekom» АК Ахборот хизмати.

    Реклама