Ўзгидромет бу йил октябрь ойида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

    Яшил сайёра 1 октябр 2022 1534

    Бу йил октябрь ойининг биринчи беш кунлиги қуруқ ва бироз илиқ об-ҳаво билан бошланади.

    Кузнинг биринчи ойи - сентябрь ҳам охирига етиб келмоқда. Кўпинча қулай ҳарорат фони билан сентябрь ойи Ўзбекистонда ёзга ўхшайди. Бу йил ҳам худди шундай бўлди. Республика ҳудудининг катта қисмида сентябрь ойида ёмғир умуман ёғмади. Ҳаво ҳарорати 30-35° атрофида, айрим кунларда 37° гача, жанубда 39° гача бўлди. Фақат ойнинг ўрталарида совуқнинг қисқа тўлқини куз келганини эслатди.

    Бу йил октябрь ойининг биринчи беш кунлиги қуруқ ва бироз илиқ об-ҳаво билан бошланади, кундуз кунлари қуёш нурлари ҳавони 22-25° гача иситади. Фақат кечаси ва эрталаб ҳаво ҳарорати 10-13° гача анча салқин бўлади. Кейинчалик ойнинг биринчи ўн кунлиги охиригача об-ҳаво шароитида кескин ўзгаришлар кутилмайди.

    Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳудуднинг катта қисмида ҳарорат кечалари 8-13° илиқдан 0-5° илиққача, кундуз кунлари 18-23° илиқдан 10-15° илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларда 0-1° совуққача бўлиши мумкин. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларнинг айрим кунларида асосан ёмғир ёғиши кутилмоқда.

    Умуман, ҳарорат тартибига кўра, октябрь ойи меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5° га кам, ёғингарчилик меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан кўп бўлиши кутилмоқда.

    Иқлимий меъёрларга кўра, Ўзбекистоннинг Жанубий вилоятларида ёғингарчилик октябрь ойида 3 кундан 5 кунгача, қолган ҳудудларда эса 5 кундан 7 кунгача бўлиши мумкин. Октябрь ойида ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида бўлади, аммо ҳавога кескин совуқ кузатилишида ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши истисно қилинмайди.

    Тунги ҳаво ҳароратининг ўртача йиллик қиймати 6-11° ни ташкил этади, лекин кўпинча октябрда, айниқса ойнинг иккинчи ярмида биринчи кузги совуқлар кузатилади.

    Октябрь ойида кундузги ҳарорат одатда 23-28° илиқдан 10-15° илиққача ўзгариб туради.

    Баъзида ҳароратнинг ёки ёғингарчиликнинг ҳақиқий қийматлари кўп йиллик давр қийматларидан сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин.

    Масалан, Тошкентда метеорологик кузатишларнинг бутун бир асрдан ортиқ тарихи давомида айрим йилларда октябрь ойида максимал ҳаво ҳарорати 33-36° га етган. Октябрь ойи ҳароратининг мутлақ максимуми 37,5° ни ташкил этади, бундай ҳарорат 1941 йилда кузатилган.

    Тошкент учун октябрь ойида минимал ҳароратнинг рекорди -11,2° совуқни ташкил этади, аммо бу жуда узоқ вақт олдин, ўтган асрнинг бошларида бўлган. Охирги 20 йил ичида Тошкентда минимал ҳарорат 1-2° совуқдан пастга тушмади.

    2015 йилнинг октябрь ойида Тошкентда ёғингарчиликнинг октябрдаги меъёридан 3,5 баробари, яъни 1 кунда бир ойлик меъёр (деярли 25 мм) ёғди. Бу сўнгги 20 йил ичида энг ёғингарчилик кўп бўлган октябрь деб ҳисобланади. Лекин баъзида эса, албатта жуда камдан-кам ҳолларда Тошкентда умуман ёғингарчилик бўлмаган. Охирги марта бундай ҳолат 2020 йилнинг октябрь ойида кузатилган.

    Бундай қизиқарли фактларни метеорологик кузатув йилномаларини ўрганиш орқали топиш мумкин.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates