баннер
24 мар 2025
10:37

    Ўзгидромет тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфини эълон қилди

    Шу йилнинг 20-25 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгаради. Шу сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

    Жумладан:

    • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
    • Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
    • Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
    • Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
    • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси);
    • Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

    Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech