Шу йилнинг 3 май куни тахминан соат 10:00 ларда Бухоро шаҳар Ф.Хўжаев маҳалласида яшовчи, 51 ёшли аёл турли ички кечинмалар таъсирида Бухоро шаҳар Иброҳим Мўминов кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бинонининг 8-қаватидан ўзини пастга ташламоқчи бўлган.
Воқеа жойига тезкорлик билан етиб келган Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сон Ички ишлар бўлими Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика катта инспектори катта лейтенант Мирзаев Иззат Чориевич у билан тушунтириш-музокара ишларини олиб боради. Профилактика инспекторининг ўз вақтида кўрган чора-тадбирлари натижасида аёл ҳаёти қутқариб қолинди.
Ҳозирда ушбу аёлга Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси хотин-қизлар билан ишлаш бўйича бўлим ҳамда психологлар гуруҳи психолог ходимлари, бошқа мутасадди идоралар масъуллари томонидан тиббий-психологик ёрдам кўрсатилиб, воқеа сабаблари ўрганилмоқда, дейилади хабарда.