баннер
11 апр 2025
18:04

    «Озиқовқатсаноат» уюшмаси ташкил этилиши мумкин

    Ўзбекистонда “Ўзёғмойсаноат” негизида “Озиқовқатсаноат” уюшмаси тузилиши мумкин.

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида келтирилиб ўтилган.

    Лойиҳа ташаббускори Савдо-саноат палатаси бўлиб, ҳужжат Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган.

    Лойиҳага кўра, янги уюшма “Ўзёғмойсаноат” негизида, унинг ҳуқуқий вориси сифатида ташкил этилади. Уюшманинг таркиби унга ихтиёрий аъзо бўлган ёғ-мой, ун-ёрма, нон-макарон, гўшт-сут ва консерва саноати, қандолат маҳсулотлари, салқинлатувчи ва алкоголсиз ичимликлар ҳамда бошқа озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи ва кўмакдош-таъминотчи корхоналардан ташкил топади.

    Лойиҳада божхона божидан имтиёзларни 2027 йил 1 январга қадар “Озиқовқатсаноат”га аъзо корхоналарга татбиқ этиш назарда тутилган.

    Шунингдек, уюшмага талаб ва нархлар конюнктурасидан келиб чиққан ҳолда айрим турдаги ёғ-мой маҳсулотлари экспортига вақтинчалик муддатли чекловлар жорий қилиш, корхоналарнинг ишлаб чиқаришга мос ускуна ва жиҳозлар билан таъминлангани юзасидан мавсумий технологик аудит ўтказиб бориш ваколати берилиши ҳам кўзда тутилган.

    Бундан ташқари, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан сут лабораториялари фаолияти йўлга қўйилиши, лабораторияларнинг ваколатлари белгиланиши, ёғ-мой маҳсулотлари учун ҳам мажбурий рақамли маркировка тизимини жорий қилиниши таклиф этилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech