Фарғонадаги овқатланиш шохобчасида қўлбола ароқ сотилаётгани аниқланди

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Фарғона шаҳри ҳудудида фаолият юритувчи “К.Л.” оилавий корхонасига қарашли умумий овқатланиш шохобчасида фуқаро А.К. алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланиб келгани аниқланди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу шохобчадан 17 та номдаги 189 дона қўлбола алкоголь маҳсулоти, 146,5 литр спирт ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинди.

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates